Артемий Лебедев принциплар ҳақида

Aug 31, 2016 17:19

Артемий Лебедев принциплар ҳақида:

Реклама, дизайн, ҳар турли ижодий жараёнларни ташкил этиш билан боғлиқ бутун фаолияти давомида муаллиф ўзи учун муҳим бир қоида чиқарган: кўнгил тусаган исталган нарсани ҳар қандай кўринишда қилиш мумкин. Муҳими, ишнинг асосида принциплар бўлса бас.

Принцип ҳар хил бўлиши мумкин (ҳар хил принципларнинг кўплиги ҳам яхши). Масалан, биринчи кўрсатилган қораламани ҳар сафар ташлаб юбориш. Ёки сарлавҳаларда ҳеч қачон сифатдан фойдаланмаслик. Ёки барча маҳсулотларнинг номини “-ус” қўшимчаси билан тугатиш. Ёки ён томонни оловрангга бўяш. Ёки яна бирор нарса.

Принципнинг бўлиши - чекловнинг энг қулай шаклларидан биридир. Чекловларсиз эса ижодий жараён бўлмайди.

Принципсиз ишдан-да ёмонроқ ва беъмани нарса йўқ.

fikr, iqtibos

Previous post Next post
Up